Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Янги қонун аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан қандай ҳимоя қилади?

Бу қонун аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан қандай ҳимоя қилади ва қонуннинг эътиборга молик жиҳатлари нимадан иборатлиги хусусида Самарқанд вилояти хотин-қизлар раиси Гавҳар Алимова Sputnik мухбирига берган интервьюсида сўзлаб берди.

Алимова қонунга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи таҳдид ҳақида тегишли органларга ёхуд судга мурожаат этиш, бепул ҳуқуқий маслаҳат, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш каби ҳуқуқларга эга эканлигини таъкидлади ва бунда жабрланувчи етказилган моддий ҳамда маънавий зарарни қоплаш тўғрисида ариза билан судга мурожаат этганида давлат божи тўлашдан озод қилинишига эътибор қаратди.

Шунингдек, тазйиқ ва зўравонлик жабрланувчиси махсус марказга жойлаштирилган тақдирда унинг иш жойи ва маоши сақлаб қолишига алоҳида урғу берилди.

Гавҳар Алимова суҳбат давомида биргина Самарқанд вилоятининг ўзида 600 нафардан ортиқ ичкиликка ружу қўйган ва аёлига, фарзандларига тазйиқ ўтказувчи эркаклар рўйхатга олинганини қайд этди. Баъзи жойларда аёллар муаммони очишдан ва эрига чора кўришни сўраб, мурожаат қилишдан чўчишларини афсус билан тилга олди.

Самарқанд вилояти хотин-қизлар раисининг сўзларига кўра, 8 ой ичида Самарқанддаги марказларга 500 яқин хотин-қизлар аёллар мурожаат қилган. Улардан 111 нафарига психологик ёрдам, 94 нафарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган 80 нафардан ортиғи иш билан таъминланган ва уларга кредитлар ажратилган.

Шунингдек, "Оилалар учинчи шахс қайнона, қайнисингил ҳаттоки хола ва аммалар аралашиши оқибатида оилалар бузилаётганини ва уларга бошқа кишилар тарафидан руҳий зарбалар берилаётганини, эркаклар ҳам оиладаги учинчи шахслар, бундан кейин ўйлаб муомила қилишади. Бунинг учун биз ҳуқуқий тарғиботни кучайтиришимиз керак. Бундай фуқаролар билан ишлаб, маънавий савиясини оширишга жуда катта эътибор қаратишимиз керак”, - дея таъкидлаган Гавҳар Алимова.