Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ЙҲХ ҳамда транспорт бошқармалари ҳамкорликда семинар ўтказди

“Ҳамкор транс” МЧЖ автобус саройида вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, полковник А.Носиров ва транспорт бошқармаси бошлиғи И.Хамраев Самарқанд шаҳрида автобусларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар фаолиятини ҳамда йўловчи ташиш маданиятини яхшилаш мақсадида семинар ўтказди.

Семинарда Самарқанд шаҳрида автобусларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи автобус корхоналари раҳбарлари, тиббиёт ходимлари, навбатчи механиклар ва ҳайдовчилар иштирок этди.

Тадбирда йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, йўлларда ҳайдовчилик маданиятига ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, йўналишга чиқаришдан олдин транспорт воситаларини техник ҳолати, тозалиги, ҳайдовчиларнинг ташқи кўриниши, муомала маданияти масалалари муҳокама қилинди.

Ҳайдовчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Вилоят ЙҲХБ мутасаддилари автобусларнинг йўналиш олдидан текширилиши, автобуслар салонининг тозалигини кўздан кечиришди.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати.