Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ЙҲХБ ходимининг қонуний талабини бажармасдан, “Спарк”ида қарама-қарши йўналиш бўйлаб қочган аёлга жарима қўлланилди

2020 йил 10 апрель куни соат 12:50 ларда Самарқанд шаҳар Бўстонсарой ва Амир Темур кўчалари чорраҳасида вилоят ИИИБ ЙҲХБ ва ДСЭОМ ходимлари томонидан фуқаро Ж.Б. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, карантин даврида автомашинада ҳаракатланишга махсус рухсатнома тақдим этиш сўралганида ходимларнинг қонуний талабларини бажармасдан автомашинасини қарама-қарши йўналишда бошқариб, номаълум томонга кетиб қолган.

Самарқанд шаҳар маъмурий суди томонидан Ж.Б.га нисбатан иш бугун, 27 апрелда кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузар Ж.Б.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми ва 128-5-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Ж.Б.нинг карантин қоидаларини бузганлиги ҳолати тасдиқланган тақдирда яна жарима тўлашига тўғри келади.

Ориф ПАРДАЕВ,

Самарқанд шаҳар маъмурий суди раиси.