Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Йилнинг энг яхши китоби муаллифлари ҳам тақдирланди

Самарқанд шаҳридаги “Нурафшон” маданият саройида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ижодкорлар ўртасида ўтказилган 2019 йилнинг “Энг яхши китоби” вилоят кўрик-танлови ғолиблари ҳам тақдирланди.

Танлов вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Танловда Мамадамин Ражабовнинг “Комиллик гулшани” китоби “Бадиий публицистика йўналиши” бўйича, Зуҳра Бегим Эшонқулованинг “Нима яхши дунёда?”, “Бир қучоқ оташ” шеърий китоблари “Назм йўналиши” бўйича ва Хуршид Нуруллаевнинг “Бахтли бўлиш ўзимга боғлиқ” номли китоби “Наср йўналиши” бўйича “Энг яхши китоб”, деб топилди.

Ғолибларга вилоят ҳокими Э.Турдимов томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.