Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 13 февраль, №19) сонида ўқинг

 “Зарафшон” газетасининг 2020 йил 18 январдаги 7-сонида “Фаррошлар қанча маош олади?”, 1 февралдаги 14-сонида «Ноқонуний қурилишларга ким барҳам беради?» сарлавҳали мақолалар эълон қилинган эди. Хўш, ушбу мақолаларда кўтарилган масала, муаммо, таклифлар юзасидан вилоятдаги масъул идоралар раҳбарлари ўзларига қандай хулоса олди? Буни уларнинг жавоб хатларидан билишингиз мумкин.

***

Ўқитувчиларнинг иш ҳақи 2019 йил 1 январдан 1,5 баравар ошди. Ушбу касб мақомини ошириш юзасидан кўрилган чоралар натижасида халқ таълими тизимига 873 нафар эркак ўқитувчи мактабларга қайтиб, фаолият юрита бошлади. Олис ҳудудлардаги туманлардаги мактаблар педагог кадрларининг меҳнатини рағбатлантириш шартлари белгиланди ва натижада уларга 50 фоизгача қўшимча ойлик устамалар белгиланди. Бу ўз навбатида 128 нафар ўқитувчига бўлган эҳтиёжни қоплаш имкониятини берди.Вилоят халқ таълими тизимида шу ва шунга ўхшаш бир қатор ижобий кўрсаткичлар, амалга оширилаётган ишларни санасангиз, саҳифага сиғмайди. Аммо шундай бўлса-да, нега тизимда муаммолар кўп, уларни бартараф этишда қандай ишлар олиб борилмоқда?

***

Автобус бекатида икки йигит гаплашиб турган экан. Улардан бири Киев ҳақида гапирди. Иккинчиси эшита туриб, Киев ўзи қаерда эканлигини сўради. Мени таажжублантиргани, Киев ҳақида тўлқинланиб гапираётган йигитнинг ўзи ҳам бу тўғрисида маълумотга эга эмас экан.

- Ўғилларим, мактабда ўқигансизларми? - деб сўрадим.

- Ҳа, 11-синфни тугатганмиз, - деди йигитлардан бири.

- Наҳотки, мактабда Киев Украинанинг пойтахти эканлигини тарих, география фанларида ўтмаган бўлсангиз, - дедим куюнчаклик билан. – Ҳозир айни ўқиб, ўрганадиган вақтингиз. Ўқинг, кексайгач, кейин афсусланасиз.

Йигитлар мулзам тортиб ерга қаради…