Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 19 март №36) сонида ўқинг

Бугунги кунда мактаб ўқувчиларининг билим даражаси қандай? Вилоятимиздаги ҳар бир тумандаги ўқувчилардан она тилидан синов диктанти олинганда белгиланган 12,5 балл ўрнига Паст Дарғом туманидаги 17, 18-, Пайариқдаги 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари 1 балл атрофида баҳо олган. Бошқа фанлар бўйича ҳам бу туманларда аҳвол ачинарли. Буни қандай баҳолаш мумкин? Ёки вилоятдаги 356 та мактабдан 2019-2020 йилда олий таълим муассасаларига бирорта ҳам битирувчи кира олмаган. Бир ўйлаб кўрайлик: мактабдаги бу аҳвол учун ким жавоб беради? Шу мактаблар, туман халқ таълими бўлимлари раҳбарлари ота-оналар, болалар, жамоатчиликка бунинг сабабини тушунтириб бера оладими? Уларнинг бу лавозимларда ишлашга ҳақлари борми?

***

Дунё аҳлини синовдан ўтказаётган “тождор” вирус юртимизда ҳам аниқлангач, кўпчилик ваҳимага берилиб, ўзини бозорга урди. Нима эмиш тез орада дўконларда маҳсулот қолмайди, ғамлаб қўйиш керак ёки маҳсулот бўлса ҳам нарх-наво кўтарилиб кетади. Хўш, аслида мавжуд ҳолат қандай? Бозорларимизда нарх-наво мўътадилми? Нархларнинг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш бўйича нима ишлар амалга ошириляпти?

***

Жамоат транспортини шаҳарнинг кўзгуси дейиш мумкин. Йўловчи ташиш транспорти ишига қараб, йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти, ҳайдовчиларнинг ҳаракат хавфсизлигига нечоғлик риоя этаётганига баҳо берса бўлади. Афсуски, айрим раҳбарлар уларга инсонни ташиш ишониб топширилганини унутиб қўйишади. Шундай фирмалар борки, ҳайдовчилар таркиби билан умуман шуғулланмайди. На зарур йиғилиш ўтказади, на ҳаракат хавфсизлиги, на хизмат маданияти ҳақида эслатади. Иш кунлари ўз ҳолича ўтади. Раҳбарлар транспорт қатновини назорат қилиш, нуқсонлар ва қоида бузилишларини аниқлаш учун мустақил равишда рейдлар ўтказишни эсдан чиқарган.