Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Зарбдор туманида туғилган уч эгизакка Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилди

Жиззах вилояти Зарбдор тумани «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи Абдусамат Асқаров оиласида бир йўла уч ўғил чақалоқ дунёга келди, деб хабар берди Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Уч эгизак чақалоққа ота-она яхши ниятлар билан Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмларини қўйди.

“Чақалоқлар соғлом ва тетик. Вазн ва бўй меъёрда ўсмоқда. Чақалоқлар ҳам, уларнинг онаси ҳам доимий тиббий назоратда”, дейди ҳамшира Қундуз Азимова.