Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Zarnews.uz да энг янги ва сараларини ўқинг!

Эътибор бердингизми, http://zarnews.uz сайтимиз янгича кўриниш ҳосил қилди. Бу фақат кўриниш билан боғлиқ эмас, сайтимизнинг мавзулар қамрови, ундан фойдаланиш имконият ва қулайликлари ҳам кенгайди (бу сизнинг кўп вақтингиз ва нақдингизни олмайди).

Қарийб бир йилдирки, сайтимизда газетамизда берилган ёки чоп этилиши режалаштирилган материаллар билан бирга бошқа хабар ва янгиликларни ҳам тезкор ёритиб боряпмиз. Бунда ижодий ходимларимиз билан бирга, сиз – азиз муштарийларнинг ҳам хабарларингизга таянаяпмиз. Бунинг учун сизларга ўз миннатдорлигимизни билдириб, янада яқин ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Қолаверса, ўзимиз ҳам Янги йилдан яна бир қатор янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз. Сайтимизни ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифа ва каналларимизни кузатиб боринг, бунга ўзингиз амин бўласиз!

Янги йил муборак бўлсин!