Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Зеленскийнинг қиёфадоши ўзбек бўлиб чиқди

Август ойида Москва метросида кетаётган Украина президенти Владимир Зеленскийга жуда ҳам ўхшаш шахснинг расми рус ва украин интернет сегментида машҳур бўлиб кетганди.

Mash телеграм канали Зеленскийнинг қиёфадоши кимлигини аниқлади.

Маълум бўлишича, Умид асли ўзбекистонлик бўлиб, оиласи билан Москвада яшайди. У автобўёқчи бўлиб ишлайди. Уни ҳамма танишлари Дима деб чақиришади.

- Дўстларим менга Зеленскийга ўхшашимни айтишарди. 2017 йили шунақа ҳажвчи борлигини интернетда кўриб қолгандим. Бир куни метрода ишга кетаётиб, ухлаб қолибман, шунда кимдир мени суратга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаштириб юборипти. Кейин бу сурат машҳур бўлиб кетди, - дейди Умид.