Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳар ҳокими автобусда юради(ми?)

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг бугун ўтказилган ҳокимлик соатида вилоятда аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш масаласи муҳокама этилди. Вилоят ҳокими Э.Турдимов ўринбосари А.Шукуров, вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Қоржовов, вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Ф.Шайзоқов ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов ва унинг ўринбосари Р.Олимовга бир ҳафта давомида автобус ва таксида юриб, аҳолига қандай транспорт хизмати кўрсатилаётганини ўрганиш вазифасини топширди.