Ғаройиб оилавий анъана ва урф-одатлар

Ғаройиб оилавий анъана ва урф-одатлар

Сайёрадаги ҳар бир халқнинг оила ва оилавий анъаналар ҳақида ўзига хос қарашлари, ғоялари борки, улар нафақат қизиқарли, балки ибратлиҳамдир.

 

ХИТОЙ

Хитойликлар учун оила алоҳида бир давлат бўлиб, унинг раҳбари — ота чексиз ҳуқуққа эга. Тарихан Хитойда оилавий анъаналарга турли маданиятлар ва динлар сезиларли таъсир кўрсатган бўлса-да, энг олий фазилат аждодларга ҳурмат кўрсатиш бўлиб қолмоқда. Оила бошлиғига эҳтиром унинг вафотидан кейин ҳам давом этади.

Хитойда асосий меросхўрлар ўғил фарзандлардир, ота томонидан васият қилинган барча мулк улар орасида тенг тақсимланади. Ҳозирги вақтдаХитойда оилавий анъаналар қадимги сулолалардаги каби ўзгармаган ҳолда сақланиб қолинган.

ҲИНДИСТОН

Ҳиндистонда оилавий анъаналар жамият табақаларга бўлинган даврда шаклланган. Фақат бир хил тоифа вакиллари ўзаро қуда-анда бўлишҳуқуқига эга ва куёвнинг ижтимоий мавқеи келинникидан юқорироқ туриши лозим. Мамлакатда ажралиш ёки қайта турмуш қуриш ҳақида ҳатто ўйлаш ҳам мумкин эмас – улар тақиқланган.

Шунингдек оилада туғилишидан олдин фарзанднинг жинсини билиш қонунчилик даражасида тақиқланган. Ота-оналар кўп вақтларини ўз болалари ва улар тарбиясигабағишлайди, шу сабабли фарзанди учун куёв ёки келинни оила бошлиғи танлайди. Мамлакатда ижтимоий соҳадаги катта ўзгаришларга қарамай, оилавий анъаналарга ўзгаришсиз амал қилинибкелинади.

 БРАЗИЛИЯ

Бразилияда ҳам ижтимоий табақаланиш жуда сезиларли, шунга қарамай, уларни бир нарса - кучли оилавий анъаналар бирлаштиради. Қариндошлар ўртасидаги муносабатлар шунчалик кучлики, ҳар қандай оилавий тадбир кўплаб қариндошлар йиғилиши учун сабаб бўла олади.

Бразилиялик оиладаги ҳар бир аъзонинг роллари аниқ тақсимланган. Қизлар ёшлигиданоқ аёллар меҳнати ва кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилиш учун зарур бўлган кўникмаларга эга бўла бошлайдилар. Улар жуда ёш 15-16 ёшида турмушга чиқади. Келажакда оила бошлиғи ҳисобланадиган ўғил болаларга ижтимоий мавқеига мос келадиган яхши таълим берилади.

АВСТРАЛИЯ

Оилавий анъаналар ва қадриятлар бошқа халқлар каби Австралия аҳолиси учун катта рольўйнамайди. Ҳатто катта байрамларда оила аъзоларининг камдан-кам учрашиши одатий ҳолдир. Қариндошлар ўртасидаги алоқа узоқ вақт давомида содир бўлмаслиги мумкин, чунки у ердааҳолининг иш жойи яшаш жойини белгилайди.

Австралияликлар учун никоҳ расмий маросим бўлиб, у катта тантана билан нишонланмайди. Ушбу тадбирни ўтказиш учун минимал маблағсарфланади.

 НОРВЕГИЯ

Норвегияда оила аъзолари ўртасидаги ўзаро ёрдам унинг асосидир. Ота-оналарнинг вазифаси ёш авлодга ғамхўрлик қилишдир, бу эса кейинчалик уларнинг суянчиғи бўлиб хизмат қилади. Ака-ука,опа-сингиллар жуда кўп вақтини биргаликда ўтказишади, умумий манфаатлар уларни бирлаштиради. Ота-оналар ва болалар ўртасидаги мулоқот тенг шароитларда амалга оширилади, улар орасида ёпиқ мавзулар деярли мавжуд эмас.

Оилада “эркак ёрдами тушунчаси йўқ - барча аъзолар ҳар қандай уй ишларини бир хилбажариши мумкин. Норвегия қонунларига кўра, одамлар 67 ёшда пенсияга чиқади, шунинг учун бобо ва бувилар вақтини ўз набиралари тарбиясига бағишлайди.

ФИНЛЯНДИЯ

Хотиржамлик ва мувозанат финлар характерининг бир қисмидир, шунинг учун болалар бирор бир ишқилишдан олдин унинг ижобий ва салбий томонларини тарозига солиб, вазмин, аммо қатъиятли бўлишга ўргатилади. Эркаклар ва аёллар бир хил ҳуқуқларга эга ва ҳатто учрашганда бир-бирларининг қўлларини сиқишади. Бундай саломлашишдан бош тортиш инсонни хафа қилиши мумкин.

Финляндия жамиятида одамлар ўртасида илиқ муносабатлар қабул қилинган, лекин болаларганотаниш билан мулоқот қилмаслик ўргатилади. Финляндиядаги оилавий дам олиш тадбирлари хилма-хилликни ўз ичига олган бўлиб, нафақат сайр қилиш ва кинога боришни, балки бирга китоб мутолаа қилишни ҳам тақозо этади.

ИТАЛИЯ

 

Италиядаги оилавий муносабатлар ниҳоятда юқори даражага кўтарилган ва ўзаро яқин муносабатлар билан ажралиб туради. Фарзандлар жинсига қараб турлича тарбияланади – кўпинча ўғил болалар эркаланади. Бундай муносабат эркакларнинг оналарига меҳрибон бўлганлиги билантушунтирилади. Қизларга келажакда улар оила посбони бўлиши, турли хил ҳаётий вазиятларга эҳтиёткорлик билан қарашлари лозимлиги уқтирилади.

Италияда нафақат қондошлар, балки оила билан боғлиқ бўлган ҳар бир киши қариндош деб билинади. Муҳим қарорлар қабул қилинганда катта ва шовқинли компания тўпланади. Ҳатто келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, барчасиоиладан ташқарига чиқмайди.

***

Ҳаёт синовлари, замонавий ҳаёт, тирикчилик ва ҳоказолар сабабли одамлар ўз илдизларини йўқотиб бормоқда. Аждодлар билан алоқаларни тиклаш муҳим вазифа, масала ечими оилани мустаҳкамлайди. Анъаналарни асраб-авайлаш, уларга амал қилиш ва келажак авлодга етказиш мустаҳкам ва дўстона оила яратиш гаровидир.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.