Бу йил Самарқанднинг фаол журналисти кимлар бўлди?

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими бошқарув ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Самарқанднинг энг фаол журналисти” танлови якунлари кўриб чиқилди.

Унга кўра, қуйидагилар танлов ғолиблари деб топилди:

 Босма нашрлар йўналишида

Баротов Асқаржон Орзиқулович - вилоят «Зарафшон» газетаси мухбири;

Юлдашев Фаридун Фарҳодович - вилоят “Овози Самарқанд” газетаси мухбири;

Мусурмонов Бекзод Эркинович - Самарқанд шаҳар «Самарқанд» газетаси мухбири;

Қувондиқов Зоҳид Назарович - Нарпай тумани “Навқирон Нарпай” газетаси мухбири;

Низомова Муниса Нажмиддин қизи - Самарқанд шаҳар “Самарқанд ёшлари”.
 
Телевидение йўналишида

Эшонқулов Замон Асрорович - вилоят телерадиокомпаниясининг махсус мухбири, «Спорт» телеканалининг вилоятдаги мухбири;
 
Радио йўналишида

Тоғаева Зебинисо Муртазаевна - вилоят телерадиокомпанияси радио гуруҳи биринчи тоифали муҳаррири;

 Ахборот хизмати йўналишида

Сагдуллаев Жаҳонгир Аҳмаджон ўғли - вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи – ички ишлар бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби;
 
Фотожурналистика йўналишида

Элтоев Ҳусан Фазлиддинович - вилоят газеталари жамоатчи фотомухбири.
 
Рағбатлантирувчи

Йўлдошев Абдулазиз Абдиназарович - “Халқ сўзи” газетасининг вилоятдаги мухбири.

Сайфуллаев Сойибжон Сайдаҳмадович - Жомбой тумани “Жомбой тонги” газетаси фотомухбири.