«Яшаб бўлмай қолди». «Амина» яхши ишламайди:Россияда меҳнат мигрантлари қандай яшаяпти?
Россияда мигрантлар устидан назорат тоборакучайиб бормоқда.

Бир йил ичида ҳукумат «нолегаллар» реестрини жорий қилди, болаларни мактабларга қабул қилиш талабларини кескинлаштирди, полицияга судсиз мамлакатдан чиқариб юбориш ҳуқуқини берди ва Москва ҳамда вилоятларда келувчилар ҳаракатини кузатиб борадиган махсус иловани ишга туширди.
Украинадаги уруш ва рубль қийматининг пасайиши туфайли Россияда ишлаш жозибаси шусиз ҳам камайган эди, янги чекловлар эса мигрантларни бездириб, бошқа — жумладан, Европа давлатларига назар ташлашга ундамоқда.

«Мажбуран» Москвада
25 ёшли Билол ҳам 89 фоиз қирғизистонлик ёшларқатори ҳар доим чет элда ишлашни истаган.
Қирғизистонда ёшлар меҳнат миграцияси оммавий, иқтисодий зарур ва ижтимоий қўллаб-қувватланадиганҳолатда ошмоқда, ички иқтисод эса ҳали шунга мосимкониятлар таклиф қилолмаяпти.
Мамлакатда ўртача ойлик маош — 42 минг сом (480 доллар), масалан, Россияда ишлаб чиқариш соҳасидамаош ойига 150 минг рублгача (қарийб 2 минг доллар) етади. Лекин Билол, кўпчилик ватандошларидан фарқлиўлароқ, Россияда ишлашни ҳеч қачон режалаштирмаган. «Чунки ватандошларимиз Россияда кўпинча ирқчиликкадуч келади», дейди у.

Унинг орзуси Европа эди, аммо Европа Иттифоқида иш таклифига таниш-билишсиз эришиш амалгаошмайдиган вазифадек кўринган. Шунда Билол«воситачилар»га - Европа компаниялари билан алоқадор, ишчи зарур корхоналарга одам жўнатувчиватандошларига мурожаат қилди. Улар Билолга Санкт-Петербургга боришни тавсия қилишди. Айтишларича, у ерда ҳужжат топшириш ва виза аризасинирасмийлаштириш осонроқ.
Бу вақтда COVID-19 пандемияси авжига чиқди: кўплаб Шенген давлатлари визалар бермай қўйди, консулхоналарини вақтинча ёпди. Билол қўли қисқа ҳолдауйга қайтишни хоҳламади ва «мажбуран» Россияда қолди.
У Украинадаги кенг кўламли уруш бошланишиданикки ой олдин Россиядан чиқиб кетди. «Ўшандаҳозиргидек эмас эди, — деб эслайди у. — Ҳа, кўчадатўхтатишарди, лекин «бадал»ини олиб, қўйиб юборарди”.
Ҳозир эса «Амина» (Россиянинг миграция назорати учун мўлжалланган мобиль иловаси) ҳақида, полициянинг кўчаларда ушлаши ва урушга юбориш ҳолатлари ҳақида гап-сўзлар юрибди. Хуллас, унинг орзуси — Европа бўлиб қолаверди.
Облавалардан тортиб кузатувгача
Россияда меҳнат мигрантлари учун қонуний ишга олиб борадиган йўл «Сахарово» деб аталадиган марказ орқали ўтади. У Москвадан 60 километр узоқликда жойлашган ва келганларни соатлаб туришга мажбур этувчи улкан навбатлар билан кутиб олади. Периметрни қуролланган куч тузилмалари қўриқлайди, ичида эса «ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар»ни аниқлаш учун қон ва сийдик топшириш каби жараёнлар кутади. Биринчи уринишда ҳужжат олганлар қонуний ишлай олади, аммо бу уларни кейинги муаммолардан ҳимоя қилмайди.

Россияликлар уларга уй ижарага беришни кўпинчаистамайди. Мигрант болаларини «жой етишмаслиги» баҳонаси билан мактаб ва боғчаларга қабул қилишмайди, ўзлари эса иш жойидаги «облава»ларга, кўча ёкитранспортдаги доимий «ҳужжат текшириш»ларга дучкелади. Россиянинг Украинага қарши бошлаган урушиҳам уларга босим ўтказиш воситасига айланди: кўпларга«бонуслар», масалан, фуқароликни тезлаштириб беришваъдаси билан урушда иштирок этиш таклифқилинмоқда.

«Крокус Сити Холл»га қилинган ҳужумдан сўнг, униамалга оширганлар сифатида тўрт нафар тожикистонликфуқаро қўлга олинганидан кейин, куч тузилмалари кенгкўламли рейдлар бошлади. Тожикистон ҳукумати ҳатто ўзфуқароларига ксенофобия хавфи туфайли уйданчиқмасликни тавсия қилди.
Шундан кейин қонун чиқарувчилар ҳам ишгакиришди. Охирги бир йилда улар никоҳ орқали яшашгувоҳномасини олиш имкониятини чеклашди, ИИВгамигрантларни судсиз депортация қилиш ҳуқуқи берилди, болаларини мактабга қабул қилиш учун рус тилиданимтиҳон топшириш мажбурияти жорий этилди, шу билан бирга Россияда қонуний яшаш асослари бўлмаганхорижликлар рўйхати — «Назоратдаги шахслар реестри» яратилди.

Россия ҳукумати бу чораларни ноқонуниймигрантларга қарши курашиш ва жиноятларнинг олдиниолиш зарурати билан изоҳлади. Жорий йил июль ойидаИИВ мигрантлар томонидан қилинган жиноятлар сони ошганини маълум қилди, аммо умумий жиноятчиликстатистикасида хорижликлар улуши пастлигичақолмоқда. Аниқроқ айтганда, лойиҳа тадқиқотига кўра, жиноятлар кўпроқ катта ёшли россиялик эркаклартомонидан содир этилади.
1 сентябрдан бошлаб янги пилот лойиҳа ишгатуширилди: Москва ва вилоятида яшовчи Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон, Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон, Молдова ва Украина фуқароларителефонига «Амина» иловасини ўрнатиши шарт. Ҳукуматилованинг асосий мақсади — фойдаланувчиларжойлашувини доимий тарзда кузатиш эканини яширмади.
«Тескари ишлайди»

Агар телефон уч иш кунидан ортиқ «Амина»гагеолокацияни юбормаса, фойдаланувчи автоматик равишда рўйхатдан чиқарилади. Мигрант масаланидарҳол ҳал қила олмаса, «назорат қилинадиган шахслар» реестрига тушиб қолиши, бу эса банк ҳисобларинингблокланиши, ишдан айрилиш ёки университетданчетлатилишига олиб келиши мумкин.
Ишлаш жуда қийинлашиб кетди
Мигрантлар кўпинча «силовик»ларнинг чегараданчиқиши, уриши, худди террорчиларга қилгандекмуомалада бўлиши, назорат органларининг қўполҳаракатларидан нолишади. Россия расмийлари одатдабундай текширувлар қонун доирасида ўтказилишини, мигрантларга нисбатан ҳеч қандай қонунбузарликка йўлқўйилмаслигини таъкидлайди. Албатта, ахир мигрантларҳар қандай муомалада ҳам полицияга мурожаатқилишмаслиги кундек аён.
Маълумотларга кўра, Россияда қонуний меҳнатмигрантлари сони икки баробар камайган. Айниқса, Тожикистондан келувчи мигрантлар сони биринчи ярим йилликда 150 минг кишига қисқарган. Шу билан бирга, 2023 йилда Россияга келган барча мигрантлар сони 560,4 минг кишини ташкил қилиб, бу ўтган йилга нисбатан 23 фоизга камайган.
Шунга қарамай, Россия Марказий Осиёнинг деярлибарча мамлакатлари учун энг оммабоп меҳнат йўналишибўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролариучун иккинчи ўринда — Қозоғистон. Бу ерда асосанқурилиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаишлайдилар.
Учинчи ўрин — Туркия. Бу ерда Марказий Осиёданкелган мигрантлар асосан тўқимачилик, кийим-кечакишлаб чиқариш, қурилиш, меҳмонхона-ресторан соҳалари ва мавсумий қишлоқ хўжалигида банд.
Жанубий Корея эса завод, қишлоқ хўжалиги, қурилишҳамда балиқчилик ва уни қайта ишлаш соҳалари учунишчилар кутмоқда.
Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи (IRU) маълумотларига кўра, Европада юк машинасиҳайдовчилари етишмаслиги туфайли компанияларнингярмидан кўпи бизнесини кенгайтира олмаяпти. ЕС, Норвегия ва Британияда 233 мингдан ортиқ ҳайдовчиетишмаяпти. Касб «қариётгани» ва ёшларни жалб қилаолмаслик инқирозни кучайтирмоқда.


Масалан, Словакияда ўтган йили 12 минг ҳайдовчиетишмаган. Шу боис у Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Украина каби мамлакатларучун юк ташиш соҳасига виза бериш тартибиниенгиллаштирган.
Польша Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига ишрухсатномаларини фаол беришда давом этмоқда. Чехия — Ўзбекистон ва Қирғизистондан келувчилар учун ишвизаларини тезлаштирилган тартибдарасмийлаштирмоқда. Литва ҳам ҳайдовчи бўлибишлашни истаганларга виза беришни кучайтирмоқда.
2023 йилда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ваТожикистон фуқароларига берилган биринчи ишрухсатномалари мос равишда ошган. Шунга қарамай, Марказий Осиёдан Европага кириш ҳали ҳам осон эмас: «Таниш-билишсиз, сени компанияга тавсия қилиб бермасалар, оддий ишчилар учун жараён жуда қийин», дейди қийинчиликлар билан бўлса-да, орзусига етишган ва айни пайтда Словакияда ишлаётган қаҳрамонимиз Билол.


Хуллас, Европанинг ўзида ҳам миграциядан норозиликортиб бораётгани айрим ҳукуматларни қоидаларни янадақаттиқлаштиришга ундамоқда, ҳатто ишчи кучи етишмаётган соҳаларда ҳам. Россияда меҳнатмигрантлари сони қатор янги чекловлар вақийинчиликлар туфайли камайган бўлса-да, Европагамиллионлаб мигрантларнинг оқими тўхтамаяпти. Иқтисодий имкониятлар ва меҳнат шароитларинингяхшироқ бўлиши уларни ушбу қитъага эътибор қаратибтурибди. Шу тариқа, миграция жараёни минтақавийдаражада давом этмоқда ва Европа мамлакатлари учунҳам муҳим ижтимоий-иқтисодий масала бўлиб қолмоқда.
Интернет маълумотлари асосида Г.Холдороватайёрлади.