Туркманистондаги "Дўзах дарвозаси": бу аномалия ҳақида эшитганмисиз?
Сайёрада баъзида аномалиялар содир бўлиб туради ва шундай сирли объектлардан бири Туркманистон ҳудудида жойлашган.
“Жаҳаннам эшиклари” ёки “Дўзах дарвозаси” ҳақиқатан ҳам уни кўрган одамларда қўрқув уйғотиши мумкин. Гап диаметри бир неча ўнлаб метрга етадиган ер ости “гулхани” ҳақида кетаяпти.
Бундай таъсирчан ўлчам туфайли баъзилар дўзах ҳақиқатан ҳам одамларгажуда яқин эканлигига ишонишади. Айнан шу сабабли Дарвоза ўзининг норасмий номини олган бўлса-да,ушбу аномалия аниқ илмий тушунтиришга эга ва бу ерда ҳеч қандай тасаввуфга ўрин йўқ.
Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида Туркманистон ҳудудида газ қазиб олиш ривожланаётган эди. Бу жараёнда газга тўғридан-тўғрийўл топишнинг иложи бўлмаган, мутахассислар бўшлиққа дуч келишган.Шунда ўпирилиш юз бериб,ҳосил бўлганёриқдан газ сизиб чиқа бошлаган.
Объектни назорат остига олган мутахассислар тез орада газ тугайди ва муаммо ҳал бўлади, деб ишониб, уни ёқиб қўйишга қарор қилишади.
Аммо “Дўзах дарвозаси” ҳали ҳам очиқ ва машҳур диққатга сазовор жойлардан бирига айланди: кўплаб сайёҳлар аномалияни ўз кўзлари билан кўришни орзу қилишади.