Пандемия даврида тиббиёт ходимларига 9 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилмагани аниқланди

Мониторинг натижаларига кўра, бугунги кунда жами 9 миллиард 9 миллион сўмдан ортиқ маблағ тиббиёт ходимларига тўлаб берилмаган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, пандемия шароитида тиббиёт ходимларига белгиланган устама ва қўшимча тўловлар тўлаб берилаётганлиги назоратга олиниб, мониторинг олиб борилмоқда.

Хусусан:

- Қашқадарё вилоятида 1 315 нафар ходимга 6,8 миллиард сўм (5,3 миллиард сўм тўлаб берилди),

- Самарқанд вилоятида 694 нафар ходимга 838,7 миллион сўм (426,5 миллион сўм тўлаб берилди),

- Бухоро вилоятида 317 нафар ходимларга 353,5 миллион сўм,

- Сирдарё вилоятида 741,2 миллион сўм (633 миллион сўм тўлаб берилди),

- Фарғона вилояти адлия бошқармаси томонидан 211 нафар ходимга 163 миллион сўм (тўлиқ ундирилди),

- Жиззах вилоятида 27 нафар ходимга 36 миллион сўм (тўлиқ ундирилди),

- Тошкент вилоятида 23 миллион сўм,

- Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ходимга 7,1 миллион сўм (тўлиқ ундирилди) миқдорида белгиланган устама ва қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлик ҳолатлари аниқланиб, ушбу ҳолатларга нисбатан таъсир чоралар кўриб борилди.