Қоғоз пуллар ҳақида қизиқарли фактлар

Банкнотлар қанча яшайди?

Таъкидлаш керакки, катта номиналга эга купюралар майдаларига қараганда кўпроқ хизмат қилади. Масалан, Россия банкнотларининг ўртача "ишлаш" муддати 2-2,5 йил атрофида ўзгариб туради. 1000 рубллик купюра 3 йилгача амал қилиши мумкин, 100 рубллик купюра эса бир неча йил ичида муомаладан чиқиб кетади. Ўртача номиналдаги битта банкнот йилига камида 200 та ҳамённи зиёрат қилишга муваффақ бўлади. «Узоқ умр кўрадигани» - бу 4 йилдан ортиқ муомалада бўладиган 5000 рубллик қоғоз пулидир.

Америка долларлари анча узоқ умр кўради: масалан, 50-100 долларлик банкнотларнинг ўртача ишлаш муддати 9 йил. Бу Америка валютаси сифатли қоғозда босилганлигидан эмас, балки АҚШда бундай номиналдаги банкноталар кундалик муомалада камдан-кам қўлланилишидан гапиради. Америкаликлар харидлари учун кредит карталар орқали тўлашни маъқул кўришади.

Пулларда ким “яшайди”
Бир неча йил муқаддам Оксфорд университети олимлари Европа валюталари намуналаридаги микроблар концентрациясини синовдан ўтказишга қарор қилишганида, ўртача Европа банкнотасида 26 мингдан ортиқ бактерия мавжудлиги аниқланди.

нюань

«Рекорд эгаси» Дания кронасида 40 мингга яқин бактерия «яшар экан». Салобатли Швейцария франки 32 минг, рус рубли эса 30 минг бактерия ва микробларга “бошпана” берди.
Ягона Европа валютаси евронинг “стериллиги”ни микробларнинг кўпайишига тўсқинлик қилувчи махсус бирикма билан ишлов берилиши билан изоҳлаш мумкин.
Дунёдаги энг “аҳолиси зич жойлашган” пуллар Хитойнинг 100 юань қоғоз пули ҳисобланади – унда ўртача 180 000 дан ортиқ бактерия “яшайди”.

Пулларда ҳид борми?
Америкалик олимлар томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар Қўшма Штатларда муомалада бўлган долларларнинг 90 фоизидан ортиғида кокаин излари борлиги кўрсатди. Гиёҳвандлик моддаси банкнотларга гиёҳванд моддалар сотувчиси томонидан амалга оширилган операциялар пайтида, купюралар тўғридан-тўғри кукунлар ёнида санаб ўтилганда ёки кокаинни қўллаш пайтида тушади. Бундай банкноталар муомалага киргандан сўнг, улар ўз таркибидаги “дори”си билан банк ходимларига «илинади».

Америка банкноталаридаги кокаин таркиби ўртача 0,006 микрограммдан ошмайди. Бироқ, катта миқдордаги пулларни ҳисоблаб чиққан банк ходими қонида гиёҳванд моддалар мавжудлиги осонликча ижобий аниқлаш мумкин.

наркотики

Тадқиқотлар Америка долларлари билан бир қаторда, Канада долларлари банкнотларнинг тахминан 80 фоизида, “беғубор” Япон иен пул бирлигининг атиги 12 фоизида гиёҳванд моддалар излари борлигини кўрсатди.

Бир миллион қанча тош босади?

A photo of a gag one million dollar bill

1 миллион 100 долларлик (10 000 дона) банкнотлар оғирлиги тахминан 10 килограмм, 1 миллион (5000 рубллик купюрада 200 дона) рубль - 200 граммдан бир оз кўпроқ, 1 миллион (500 евро купюрада 2 000 дона) евро - тахминан 2 килограмм оғирликка тенг.

Пуллар қандай ўлади?
Ҳар йили Россия Марказий банки эскирганлиги сабабли 3 минг тоннадан 5 минг тоннагача банкнотларни муомаладан чиқаради. Собиқ СССРда муомаладан чиққан пуллар шунчаки ёқиб юборилган. Ҳозирда экологик сабабларга кўра ушбу технологиядан воз кечилган.

ликвидация денег

Бугунги кунда банкноталар махсус жиҳозлар ёрдамида бир ёки икки миллиметрдан ошмайдиган майда бўлакларга бўлинади. Кейин бу масса 1 килограмм оғирликдаги брикетларга босилади ва махсус полигонларга ёки қайта ишлаш цехларига юборилади, бу ерда «собиқ» пуллардан қурилиш материаллари тайёрланади. Баъзи мамлакатларда қайта ишланган банкнотлардан ўғитлар, бошқаларида кўча урналари, яна бошқаларида эса ҳожатхона қоғозлари ва ҳатто қабр ёдгорликлари тайёрланади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.