Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбой туманида халқ таълимини ривожлантириш учун умуман маблағ сарфланмаган

Жорий йилда умумий ўрта таълим мактабларини жорий таъмирлашга жами 24,4 миллиард сўм шундан, маҳаллий бюджетдан 20,4 миллиард сўм, ҳомийлардан 2,5 миллиард сўм ва бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан 1,5 миллиард сўм маблағлар йўналтирилган.

Шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетининг 1 ва 2-чоракда бюджет тушумларини орттириб бажарилган қисмидан халқ таълими соҳасини ривожлантиришга 7 миллиард 170,6 миллион сўм маблағ ажратилган.

Бу борада энг кўп маблағ Нарпай ва Оқдарё туманларида эканлигини кўриш мумкин. Жумладан, ушбу туманларда мос равишда 1 миллиард 205,9 миллион ва 725,1 миллион сўм маблағ халқ таълимини ривожлантириш учун сарфланган.

Пастдарғом ва Ургут туманларида энг кам кўрсаткич қайд этилган – 100 ва 198,7 миллион сўм. Жомбой туманида эса йилнинг ўтган олти ойи давомида халқ таълимини ривожлантириш учун бир сўм ҳам маблағ ажратилмаган.