Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Маърифат улашиб”: Таниқли адиблар СамДТУга келди

Самарқанд давлат тиббиёт университетида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида вилоятимиз адабий муҳитига муносиб ҳисса қўшиб келаётган адибларимиз билан маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Тадбирга “Гулистон” журнали бош муҳаррири Маматқул Ҳазратқулов, "Жамият" газетаси бош муҳаррири Мақсуд Жонихонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси Зуҳрабегим Эшонқуловалар меҳмон сифатида келиб, университет ҳамда унда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Тадбирнинг асосий қисмида талабалар билан суҳбат ташкил этилди. Учрашув давомида меҳмонлар ўзларининг ҳаёт йўлларидан мисол келтириб, ёшларимизни илм-маърифатли ва ватанимизга муҳаббатли инсонлар бўлишга чорлади, ижодларидан намуналар тақдим қилди.

Тадбир давомида талабалар ҳам ўз шеърий ва бадиий чиқишлари билан даврага кўтаринки кайфият улашди. Талабалар адабиёт, санъат ва маданият ҳақидаги саволларга жавоб олди.

Шунингдек, ижодкорлар билан биргаликда СамДТУ ректори Жасур Ризаев бошчилигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида университет биноси атрофига манзарали кўчатлар экилди.

Адиблар СамДТУга бириктирилган мактабларда ҳам бўлиб, ўқувчилар билан ижодий учрашув ўтказди. Фаол иштирок этганўқувчиларга китоблар тақдим қилинди.