Ўзбекистондан Ўмон давлати гилос экспорт қилинади
Бу келишувга мамлакатимиз элчихонаси кўмагида "Lulu Group International" ширкатининг Ўмон бўйича ҳудудий бошқармаси ва Ўзбекистоннинг "MilMax Group" компанияси раҳбарияти ўртасида ташкил этилган видеоконференцалоқада эришилган.
Онлайн учрашувда Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўмонга экспортини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинган. Ўзбекистон томони қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва хорижга экспорт қилиш борасидаги тажрибаси ҳамда имкониятлари бўйича тақдимот ўтказган.
“Ўмонда 40 дан ортиқ супермаркетларга эгалик қиладиган "Lulu Group International" ширкати вакиллари Ўзбекистон маҳсулотлари ҳақида яхши хабардорликларини билдиришди. Улар, шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Маскатга етказиб берилишидаги нархлар келишиб олинса, уларни импорт қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг биринчи қадами сифатида Ўзбекистон гилосини Ўмонга экспортини бошлаш тўғрисида келишиб олинди”, дея хабар бермоқда “Дунё” АА.