0,7 гр. нашани деб «Мерседес-бенс»дан айрилди

Қўшни республика фуқароси А.А. бошқарувидаги “Mersedes Bens 180” русумли енгил автомашина белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳайдовчи ўриндиғи остидаги тўшама тагида қоғозга ўралган ҳолатда 0,7 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддаси яширилгани аниқланди.

Яқинда мазкур ҳолат юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда судланувчи гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилмаслигини баён қилган бўлсада, Самарқанд вилояти суд тиббий экспертиза бюросининг хулосасига кўрa, А.А.нинг организимида тетрагидроканнабиноидлар (наша, марихуана) топилган.

Суд судланувчи А.А.нинг содир қилган жиноятини қасддан содир этилган оғир жиноят деб ҳисоблаб, унинг муқаддам судланмаганини, оилали бўлиб, қарамоғида 2 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини эътиборга олган ҳолда тегишли қарорни чиқарди.

Унга кўра, судланувчи А.А.га нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди ва Ўзбекистон Республикасига келиш ҳуқуқидан 10 йилга маҳрум қилинди.

Унинг бошқарувидаги “Mersedes Bens 180” русумли автомашина давлат фойдасига мусодара қилинди ва топилган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси тегишли тартибда йўқ қилинди.

Самарқанд вилоят божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.