1 августдан бошлаб вилоятда қисқа муддатли курслар ташкил этилади
Бу ҳақда вилоят ҳокимининг 2021 йил 12 июндаги 118-Қ-сонли қарорида белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятида ишсиз аҳоли, жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар замонавий касбларга ўқитилади уларда тадбиркорлик кўникмалари шакллантирилади.
Жорий йилнинг 1 сентябрига қадар касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлар ва қисқа муддатли курсларнинг таълим жараёнига Германия, Корея, Россия, Туркия, Япония ва бошқа давлатларнинг малакали мутахассислари жалб қилинади.
Унга қадар тегишли мутасадди ташкилотлар меҳнат бозори хусусияти, иш берувчилар талаби ҳамда туман (шаҳар) ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда касблар рўйхатини белгилайди. Аҳолини касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш буюртмасини шакллантиради.
Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг ушбу қарорига мувофиқ, 2022 йил 1 январга қадар жойларда касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилади.
Хуршида Эрназарова.