1 августдан жарималар миқдори ошади

Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 412 000 сўм этиб белгиланди. Шу сабабли эртага, 1 августдан ҳайдовчиларга жарималар миқдори ҳам ўзгаради.

Энг оммабоп жарималар миқдори қуйидагича бўлади:

Камар тақмаслик – 206 000 сўм

Техник кўрик ёки дори қутиси бўлмаслик – 206 000 сўм

Ҳужжатсиз ҳайдаш – 412 000 сўм

Суғуртасиз машина бошқариш – 412 000 сўм

Светафорнинг қизил чироғида ўтиш – 1 236 000 сўм

Нотўғри парковка – 824 000 сўм

Телефонда гаплашиш – 1 236 000 сўм

Автомобилни давлат рақамисиз бошқариш – 2 060 000 сўм;

Тезлик (+20 км/соат) – 412 000 сўм;

Қарама-қарши йўлда ҳайдаш – 4 120 000 сўм;

Маст ҳолатда машина ҳайдаш – 16 480 000 сўмгача ёки 3 йилгача дисквалификация;

Рухсатсиз тонировка – 10 300 000 сўм.