Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, жаримага тортилади
- 07.04.2024 15:23
- 117
- Сўраган эдингиз
Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.
Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.