1 сентябрь куни Беларусь талабалари норозилик намойишига чиқди
- 02.09.2020 18:55
- 145
- Хориж
1 сентябрь - билимлар кунида бир қатор Беларусь олийгоҳлари талабалари норозилик намойишига чиқди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари уларнинг намойишига қаршилик қилмади. Бироқ тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида улар назорат қилинди. Бу ҳақда РИА Новости мухбири хабар берди.
Орадан бир муддат вақт ўтганидан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари талабалардан уйларига тарқалишларини сўраб, бир неча бор мурожаат қилди. Аммо улар турли шиорлар билан намойишни давом эттиришди.
Бироздан сўнг намойиш жойига автобуслар билан бирга махсус милиция (ОМОН) ходимлари етиб келди ва талабаларни чекинишга мажбур қилди.
РИА Новости мухбирининг сўзларига кўра, у камида икки кишининг ҳибсга олинганига гувоҳ бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа