1 ва 2-синф ўқувчиларининг билимини баҳолаш тизими ўзгардими?
- 13.09.2021 09:39
- 194
- Таълим
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда умумтаълим муассасалари 1 ва 2-синф ўқувчиларининг билимини баҳолаш А, Б, Д, Э, Ф шаклида жорий қилинганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Хабарингиз бор, «Миллий ўқув дастури» доирасида баҳолаш компоненти халқаро тажрибалардан келиб чиқиб яратилган, мазкур компонентлар орасида «Баҳолаш» компоненти ҳам мавжуд.
Бироқ янгиликни жорий қилиш муҳокамалар натижасида ўқитувчиларнинг фикрини ўрганган ҳолда амалга оширилиши маълум қилинади.
Шундай экан, Халқ таълими вазирлиги 2021/2022 ўқув йилидан янги баҳолаш жорий қилиниши ҳақидаги хабарларнинг асоссиз эканлигини таъкидлаган ҳолда, барча синфларда ўқувчилар билимини баҳолаш анъанавий 5 балли шкалада амалга оширилишини билдиради. 1 ва 2-синф ўқувчиларининг билимини баҳолаш тизими ўзгаргани йўқ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа