1 январдан Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилди
Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади, жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.
Белгиланишича, 2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.