Дунёнинг қайси шаҳарларида энг кўп миллиардерлар яшайди?

Бу масалада АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри биринчи ўринни эгаллаб туради – у ерда 109 та миллиардер истиқомат қилади.

Бу етакчилик ўн йиллик молиявий пешқадамлик, кучли глобал капитал оқимлари ва инвестицион компанияларининг зичлашуви, кўчмас мулк соҳасидаги бойлик ва йирик корпорациялар штаб-квартираси жойлашуви натижасидир. Бошқа ҳеч бир шаҳар миллиардерларнинг бундай кўплиги билан мақтана олмайди, деб ёзади Forbes.

Иккинчи ўринни эгаллаб турган Гонконг 30 нафар кам миллиардерлари билан ортда қолди, бу эса Нью-Йоркни инвестициялар, инновациялар, савдо, оммавий ахборот воситалари ва санъат соҳалари учун дунёдаги етакчи марказга айлантириб, мисли кўрилмаган капитал ва имкониятлар яратади ҳамда шаҳар бойлик экотизимининг ўзига хослигини таъкидлайди.

Учинчи ўринни эгаллаб турган Москва шаҳрида 73 миллиардер яшайди.

Naked Science нашри маълумотларига кўра, рейтингнинг салмоқли қисмини Осиё шаҳарлари ташкил этади. Гонконг, Мумбай, Пекин, Шанхай, Сингапур ва Шеньчжень вилоятлари кучли ўнталикка кирган. Биргина Хитойнинг ўзи Пекин, Шанхай, Шеньчжень, Ханчжоу ва Гуанчжоу каби бир нечта шаҳарлар билан ифодаланган.

Ҳиндистон ҳам бошқа мамлакатлардан ажралиб туради: Мумбай ва Деҳли мамлакатдаги миллиардерлар синфининг тез ўсишини акс эттирмоқда. Ушбу шаҳарлар тез иқтисодий ўсиш, йирик ички бозорлар, технология ва ишлаб чиқариш тармоқларидаги кучли позициялардан фойда кўради.

Осиё юксалиб боришига қарамай, Европа ва Шимолий Америкадаги анъанавий бойлик марказлари рақобатбардошлигини йўқотганича йўқ. Лондон, Париж ва Милан мегаполислари жуда бой одамларнинг сезиларли даражадаги тўпланиш жойи бўлиб қолишда давом этмоқда.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.