100 кунда 44,2 миллиард сўмлик муаммоли кредитлар ундирилган
- 24.10.2020 18:05
- 114
- Иқтисодиёт
Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси бошлиғи Отабек Тўхтаев халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўн бешинчи сессиясида маълум қилишича, жорий йил 1 июль ҳолатига 761 та банк мижозларидан 307,8 миллиард сўмлик кредитлари қолдиғидан 108,1 миллиард сўм муаммоли кредит қарздорлиги бор эди.
Ушбу муаммоли кредитлар бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди, 1 июлдан 12 октябргача 44,2 миллиард сўм (41,2 фоиз) ундирилди. Қолган 63,8 миллиард сўм қарздорликни ундириш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
100 миллион сўмдан юқори муаммоли кредит қарзи бўлган 59 та корхонанинг 78,5 миллиард сўмлик муаммоли кредитларининг 1 июлдан 12 октябргача бўлган даврда 28,2 миллиард сўм (36 фоизи) ундирилди.
Теглар:
кредитлар