123 ёшли момо овоз берди
Ургут тумани Ғойибота маҳалласида яшовчи, “Шуҳрат” медали соҳибаси Улуғ она Олимова 123 ёшда. Онахон маҳалладаги 985-референдум участкасида овоз берувчилари рўйхатига киритилган.
Улуғ она участкага бора олмаслиги сабабли, унинг илтимосига кўра комиссия аъзолари овоз беришини шу хонадонда ташкил этишди.
Ҳаётнинг кўп қийинчилик ва ташвишларини кўрган онахон бугунги кунларга шукрона айтиб, фарзанд ва невара-чеваралари ардоғида ҳаёт кечирмоқда.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда туманда Улуғ она сингари 100 ёшдан ошган 6 нафар пиру бадавлат нуроний истиқомат қилади. Бугун уларнинг барчаси ўз хонадонида туриб, умумхалқ референдумида овоз берди.