2 нафар бола маст ва учар ҳайдовчи сабаб қурбон бўлди
Жорий йилнинг 13 август куни соат 14:45 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р 181 автомобиль йўлининг 2-километрида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Ш.Қ. “Нексия-2” русумли транспорт воситасини маст ҳолда, юқори тезликда бошқариб кетаётиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юборган.
Натижада велосипедчи 2009 йилда туғилган Р.Г. ва велосипед йўловчиси 2010 йилда туғилган Ш.Н.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Амударё тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмокда, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.