2021 йил Самарқанд ҳаётида: Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи очилди

18 октябрь куни Самарқанд шаҳри Мир Саид Барака кўчасидаги ўзи яшаб, ижод қилган уйда маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг уй-музейи очилди.
Музейда Беҳбудий ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги маълумотлар, ўша давр маданияти, маърифати, илм-фан ривожига ҳисса қўшган маърифатпарвар олимларнинг фотосуратлари, илмий асарлари мавжуд.
Шунингдек, ХХ аср бошларига тегишли ноширлик дастгоҳи, газета ва журналлар нусхалари, архив ҳужжатлари ва нодир музей ашёлари ўрин олган.