2022 йилда Самарқанд шаҳар “Сувоқава” тизимидаги хизматлар компьютерлашган дастур асосида кузатиб борилади
- 25.10.2019 13:51
- 118
- Самарқанд
Франциянинг “СУЭЗ” компанияси ва Самарқанд вилояти “Сувоқава” давлат унитар корхонаси ўртасида тузилган шартнома асосида Самарқанд шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган ер ости йўллари, туннеллар атрофидаги канализация ҳамда ичимлик суви тармоқларининг яроқлилик ҳолати, сифат даражадасини ўрганиш, тармоқларнинг ер усти қатламини қазимасдан, замонавий технологиялар асосида аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, француз мутахассислари билан ҳамкорликда 2022 йилда шаҳардаги барча тармоқларнинг ҳолати ва хизмат кўрсатиш жараёнини компьютерлаштирилган дастур асосида, онлайн тарзда кузатиб бориш режаси ишлаб чиқилмоқда.
Мазкур замонавий усул иш унуми ва сифатини янада оширади, ортиқча оворагарчилик, тартибсизликларга барҳам беради.
Комилжон ЮСУПОВ,
Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУК директори.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа