2024 йилда Ерга магнит бўронлари ёпирилади
- 09.01.2024 09:30
- 275
- Ҳодиса
Бу йили ҳам жорий қуёш циклининг бир қисми сифатида Ерда ҳар ой магнит бўронлари содир бўлади.
Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Коинот тадқиқотлари институти ва Қуёш-ер физикаси институти қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилади.
“Биз 2024 йил максимал қуёш фаоллиги йили бўлишини кутмоқдамиз. Бу катта чақнаш, катта магнит бўронлари дегани. Умуман олганда, 2023 йил билан таққослаганда, ҳар қандай прогнозларга - қуёшда чақнаш фаоллиги бўйича ҳам, геомагнит фаоллиги бўйича ҳам бу йили улар фаолроқ бўлади”, деди Богачев.
Олимлар эслатишича, қуёш чақнашларини аниқ башорат қилишнинг иложи йўқ, аммо айни дамда қуёш фаоллигининг даврий максимал даражаси яқинлашмоқда, шунинг учун ойига икки ёки учта бўрон бўлиши мумкин. Максимал магнит бўронлари эса май ва июнь ойида кутилмоқда.