2050 йилга келиб Жаҳон мероси рўйхатига киритилган музликларнинг учдан бир қисми эриб кетади
Ушбу хулоса ЮНЕСКОнинг 2022 йилнинг 10 ойи якунлари билан боғлиқ ҳисоботида акс этган. Муаллифларнинг фикрича, иқлим ўзгаришига қарши қандай чоралар кўрилмасин, Килиманжаро вулқони, Доломит Альпи, Пиренея (Бискай кўрфази ва Ўрта ер денгизи оралиғидаги Франция, Испания ва Андоррадаги тоғлар тизими) ва АҚШдаги Йосемит миллий боғидаги муз массаларини энди сақлаб бўлмайди.
Шу билан бирга, музликларнинг қолган учдан икки қисмини ҳали ҳам сақлаб қолиш мумкин, аммо глобал исиш Цельсий бўйича бир ярим даражадан ошмаса.
Ҳаммаси бўлиб 18600 та музлик, яъни дунёдаги ҳар ўнинчи музлик ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Уларнинг умумий майдони 66 минг квадрат километрни ташкил этади.
ЮНЕСКО мутахассислари бу музликлар ҳар йили 58 миллиард тоннага яқин сувни йўқотаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда. 12 ой ичида сувдан худди шунча бир хил миқдорда Испания ва Франция фойдаланади. Бу денгиз сатҳининг кўтарилишига олиб келади ва музликлар тоза сув манбаи бўлган маҳаллий аҳоли унинг танқислигига дуч келиши мумкин.
ЮНЕСКОнинг сунъий йўлдош маълумотларига асосланган ҳисоботи Мисрда 6-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган CОP-27 иқлим саммити олдидан чоп этилди.