Самарқандда 2766 нафар педагог тоифасидан норози

Самарқанд давлат университетида вилоятимиздаги умумий ўрта таълим мактабларининг олий ва биринчи тоифага даъвогар ўқитувчилари навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилмоқда.

Видеокузатув орқали онлайн тарзда ташкил этилган жараёнда 2766 нафар педагог 40 та тест саволлари орқали билимларини синаб кўради.

Ўқитувчи-педагоглар фанлар кесимида жорий йилнинг 29 июнига қадар тоифа олиш учун ҳаракат қилади.