Рассом Рашид Темуровнинг “30-йилларда Самарқанд” асари

Рашид Темуров Муҳаммедович 1912 йилда Бухорода туғилган. 1932-1936 йилларда Самарқанд бадиий билим юртида, сўнгра йилларда Ўзбекистон рассомлар уюшмасининг рассомлар малакасини ошириш курсида таълим олган. 1968 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвонини олган. 1991 йил Самарқандда вафот этган.
Рашид Темуровнинг асарлари Самарқанд давлат музей-қўриқхонасидан ташқари, “Третьяков давлат галереяси” музей бирлашмасида, Москвадаги Шарқ халқлари давлат санъат музейида, Ўзбекистон давлат санъат музейида, шунингдек, Норильск ва Целиноград музейларида сақланади. Рассомнинг “30-йилларда Самарқанд” асарида Бибихоним масжиди, унинг олдидаги дарахтлар, чодирлар, каттароқ дарахт соясида супада гаплашиб ўтирган икки чол, бошида тугунча кўтариб кетаётган аёл, от минган одам унинг ёнида икки эркак, аёллар ва болалар, ҳассали бир чол тасвирланган.
Бу асар бизга Бибихоним масжиди ва унинг атрофи ўтган асрнинг 30-йилларида қандай ҳолатда бўлганлигини тасаввур қилиш имконини беради. Кўриб турибмизки, Бибихоним масжиди анча хароба ҳолатда. Рангли кошинлар ҳамма жойда ҳам йўқ. Деворлар ва гумбазнинг ранги ўша даврдан қолган асл ранглар бўлса ажаб эмас. Гумбаз озроқ қисмининг кошинлари қўпорилган. Лекин ранги ўчмаганга ўхшайди. Гумбаздаги ёриқлар билиниб турибди.
Масжиднинг ҳозирги ҳолати икки томонда иккита кичкина масжид, ҳовли охирида битта катта масжид ва кириш қисмдан иборат. Масжид ўша даврда ҳам шундай қисмлардан ташкил топган. Ҳозирги ҳолати реставрация (қайта қурилган) қилинган. Лекин масжиднинг ўша даврдаги ҳолати тўлиқ тикланмаган. Ўша даврда ҳозиргидан анча баланд бўлган ва тўрт томондан айвон билан ёпилган.
Aсарда яна чодирлар тасвирланган. Чодирлардан савдо растаси сифатида фойдаланилган. Чунки масжиднинг атрофида олдиндан бозор бўлган. Г.A.Панкратев суратларида ҳам чодирлардан ясалган савдо расталарини ва одамларни кўришимиз мумкин.
Aсарга диққат билан қарасак чодирлар ичида ва ёнида одамларни, бир чодир олдида қовунларни кўрамиз.
Рассом Бибихоним масжиди ва унинг атрофини тасвирлаш билан ўша вақтда Самарқанддаги ҳолатни очиб берган.
Бектемир Сатторов,
Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси бош мутахассиси.