4 нафар ўзбекистонликни қул қилиб ишлатган она-бола қўлга олинди

Москва вилоятида яшовчи тожикистонлик она ва ўғил Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқаросини қулликка олиб, уларни ўз далаларида ишлашга мажбур қилади, дея хабар қилмоқда "Вести" телеканали.

Хабарда айтилишича, ўтган июнь ойида Серпухов туманида якка тартибдаги хўжалик соҳиби 29 ёшли шахс Ўзбекистондан тўрт кишини олиб келиб ишлатади. Лекин 15 кунлик иш учун 250 доллар тўлаш ҳақидаги ваъдасини бажармайди. Бундан ташқари гумонланувчининг 51 ёшли онаси керакли ҳужжатларни расмийлаштириш баҳонасида ишчиларнинг қўлидан паспортини олиб қўяди.

Ноқонуний муҳожирлар ноқулай аҳволга тушиб қолган ва фақат озиқ-овқат учун ишлаган. Натижада, улар полицияга мурожаат қилишган.

Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда. Тожикистон фуқароларига 10 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин.