40 дан ортиқ компания вакиллари Самарқанд имкониятларини ўрганди
Жорий йилнинг 16-18 июн кунлари ўтказилган V Тошкент халқаро инвестиция форумида дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидан 8 мингдан зиёд иштирокчи қатнашди.
Вилоятимиз вакиллари ҳам ушбу форумда муносиб қатнашиб, ривожланган давлатлардан ташриф буюрган 80 дан ортиқ компания масъуллари билан музокаралар ўтказди.
Жумладан, АҚШнинг “Cove Capital” компанияси бош директори Пини Атахуз, Германиянинг “HYPERCON” компанияси бошқарувчиси Тодор Тотев, Франциянинг “Groupe Bonduelle” компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича бош директори Фредерик Пусс билан мулоқот давомида муҳим келишувларга эришилди. Келишувлар асосан тоғ-кон саноати, металлургия, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик, энергетика, рақамли инфратузилма ҳамда бошқа устувор тармоқларни қамраб олади.
Корея давлатининг “BOMI” компанияси бошқарув раиси Ким Док Ёнг билан ўтказилган учрашувда Самарқанд шгаҳрининг “Ширин” массиви ҳудудидаги 1 гектар ер майдонида 20 миллион долларлик замонавий кўп фунцияли турар-жой мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишилди.
Форум доирасида ўтказилган 40 дан ортиқ йирик компания вакиллари, хусусан, АҚШнинг “Ecology Mirror Group” компанияси асосчиси ва ижрочи директори Адҳам Юсупов, Австриянинг “Lasselsberger Group” компанияси бош директори Ёзеф Ласселсбергер, Германия “Xolding Progress Grupp” компаниясининг техник директори Штефан Гайдел ҳам вилоятимизда бўлиб бу ердаги инвестицион имкониятлар билан яқиндан танишди.
Шуҳрат НОРБОЕВ,
вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари.