5-10 март кунлари республикамизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел ҳодисалари кузатилиши мумкин

Ўзгидромет хабарига кўра, 5-10 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 5-6 ва 8-10 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

5-10 мартда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. 

Кутилаётган кучли ёмғир сабабли Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Наманган Фарғона ҳамда Андижон вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

«Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади Ўзгидромет манбасида.