543 оилага Президент совғаси
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Қодировнинг айтишича, ҳар бир туман, шаҳардаги 34 тадан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маиший турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ушбу совғалар берилиши режалаштирилган. Шу пайтгача Жомбой, Пайариқ ва Ургут туманларида бу жиҳозлар ўз эгаларига топширилган.
- Замонавий газ плитаси ҳамда газ баллонининг совға қилиниши рўзғоримиздаги катта бир кемтикликни тўлдирди, - дейди Ургут туманидаги Мўминобод маҳалласида яшовчи Г.Рўзиқулова. - Шу пайтгача ана шу жиҳозни сотиб олишга қўлимиз калталик қилаётганди. Биз каби оилаларга яқиндан кўмак бераётган давлатимиздан миннатдормиз.
Ўз мухбиримиз.