6 минг АҚШ доллари эвазига фуқарони ишга жойлаштирмоқчи бўлган “ишбилармон” қўлга олинди
1979 йил Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумот ўрта, муқаддам судланган, ҳозирги кунда Хатирчи тумани Навбаҳор маҳалласида истиқомат қилувчи К.Л. таниши – 1992 йил Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, оилали – 1 нафар фарзанди бор, ҳозирги кунда Каттақўрғон тумани Алишер Навоий маҳалласида яшовчи Н.У.нинг вақтинча ишсизлигидан фойдаланиб, унинг ишончига кирган ҳолда туман ИИБга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда бериб, хизматлари эвазига 6000 АҚШ долларини пора тариқасида қўлга киритади.
Н.У.нинг ишга жойлашиши саробга айланган орзу бўлиб қолди. Вақт ўтса-да, на ишдан, на пул қайтишидан дарак бўлмагач, у Навоий шаҳар ИИБга ариза орқали мурожаат қилди.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан К.Л. нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Афсуски, жамиятимизда ўз нафси қурбонига айланган қатлам вакиллари ҳам борки, улар фирибгарлик ортидан номақбул хатти-ҳаракатлар содир этиб, жиддий қоидабузарликларга йўл қўядилар. Адолат мезонлари қонун бузилишига йўл қўймайди. Қоидабузарларга жазо муқаррар.