60 миллионлик заргарлик буюмларини қайтармаган аёлга жиноят иши очилди

2020 йилнинг 12 май кунидан 24 май кунига қадар 21 ёшли Г.О. (аёл) 27 ёшли Н.М.нинг (аёл) ишончига кириб, унга тегишли бўлган жами нархи 60.000.000 сўмга тенг қимматбаҳо заргарлик буюмларини сотиб, бир ҳафта ичида пулларини олиб келишини айтган ва ушбу заргарлик буюмларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни қайтариб бермасдан, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, қимматбаҳо буюм ва пулларингизни нотаниш инсонларнинг қўлига берманг. Фирибгарларнинг тўрига тушмаслик ўзингизнинг қўлингизда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.