Заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш талабга яраша эмас

Вилоятда заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида 114 та, шундан 17 та корхона, 87 та ҳунарманд, 10 та якка тартибдаги тадбиркор фаолият юритмоқда.

Ушбу корхоналар томонидан 2023 йилда 5,3 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 3,4 баробарга ортиб, 18,4 миллиард сўмга етган.

Шунингдек, 2 та корхона томонидан 202,4 минг долларлик заргарлик буюмлари - тақинчоқлар Тожикистон давлатига экспорт қилинган.

Бундан ташқари, 150 дан ортиқ тадбиркор заргарлик маҳсулотлари савдоси билан фаолият кўрсатмоқда.

Таҳлилларга кўра, вилоят аҳолиси 4 миллион 300 минг кишидан ошиб, заргарлик буюмларига бўлган талаб йилига 480 килограмм этиб баҳоланмоқда.

Мавжуд корхоналар томонидан эса йиллик 301 килограмм заргарлик (125 кг олтин ва 176 кг кумуш) маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати мавжуд.