7650 га яқин кичик корхона ва микрофирма ташкил этилди

2019 йилнинг 1 декабригача вилоятимизда 7648 та янги кичик корхона ва микрофирма ташкил этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 мартага кўп.
Жорий вақт давомида Самарқанд шаҳри (2142 та), Паст Дарғом (656 та), Самарқанд (640 та) ва Ургут (618 та) туманлари ҳиссасига тўғри келди. Қўшработ (161 та), Нарпай (191 та), Пахтачи (193 та) ҳамда Нуробод (234 та) туманларида ҳам кичик корхона ва микрофирма ташкил этилган.
Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.