Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда оилавий корхоналар сони 9 йилда 43 тадан 7145 тага етди

Иштирокчиларнинг товарлар ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) ва реализация қилишни амалга ошириш учун ихтиёрий асосда улушли ёки биргаликдаги мулкида бўлган умумий мол-мулк ёки бирининг мол-мулки негизида ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субъектлари оилавий корхона ҳисобланади. Оилавий корхона фаолияти иштирокчиларнинг шахсий меҳнатига асосланади.

Вилоятимизда ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича рўйхатдан ўтган оилавий корхоналар сони 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 7145 тани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2579 тага ёки 56,5 фоизга кўпдир. Уларнинг 6756 таси фаолият кўрсатмоқда.

2020 йилда 2677 оилавий корхона янги ташкил этилди.

Аслам ХОЛБОЕВ,

вилоят статистика бошқармаси бўлим етакчи мутахассиси.