9-10-11 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида бир қатор халқаро триатлон мусобақалари бўлиб ўтади
9 июнь куни Ўзбекистон тарихида илк бор «Пара-триатлон бўйича Самарқанд – 2023 Осиё чемпионати» бўлиб ўтади. Дунё давлатларидан 80 та пара-спортчи иштироки режалаштирилган, қатнашчилар 9 та тоифада қатнашади: жисмоний нуқсонлари ва кўриш қобилияти бузилган спортчилар. Пара-спортчилар SPRINT масофасида (750 метр сузиш, 20 километр велосипедда ҳаракатланиш, 5 километр югуриш) бўйича ўзаро рақобатлашади.
10 июнь куни «Самарқанд – 2023 Осиё триатлон кубоги» бўлиб ўтади, дунёнинг энг яхши спортчилари: 50 нафар аёл ва 50 нафар эркак иштирок этади. Элита спортчилари STANDART/Олимпия масофасида (1500 метрга сузиш, 40 километр велосипедда ҳаратканиш, 10 километр югуриш) бўйича беллашади.
Шу куни Осиё кубоги доирасида Марказий Осиё спортчилари ўртасида (CАТА – Central Аsia триатлон Association) алоҳида мусобақа ва тақдирлаш маъросими бўлиб ўтади.
11 июнь куни «Самарқанд – 2023, триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати» бўлиб ўтади, унда STANDART ва SUPER SPRINT масофаларида Elite, U23, 15-17 ёшлар ва 16-19 ёшли ўсмирлар ўртасида триатлон бўйича миллий ва ёшлар терма жамоасига саралаш ўтказилади.
Шунингдек, шу куни шахсий ва жамоавий мусобақаларда профессионаллар тоифасига кирмаган, 300 нафар ҳаваскор триатлончилар иштирок этади. Ушбу мусобака икки масофада ўтказилади: Олимпия (1500 метр сузиш, 40 километр велосипедда ҳаракатланиш, 10 километр югуриш) ва Супер-спринт (350 метр сузиш, 13 километр велосипедда ҳаракатланиш, 3 километр югуриш).
Мусобақа Самарқанд эшкак эшиш канали ҳудудида, "Буюк ипак йўли" халқаро сайёҳлик мажмуасида бўлиб ўтади.