Афғонистонда коронавирус аниқланган беморлар сони кескин ошди
- 30.04.2020 14:56
- 408
- COVID-19
Афғонистонда COVID-19 инфекцияси билан касалланганлар сони икки минг нафардаш ошди. Мамлакатда сўнгги кеча-кундузда 232 нафар янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Ушбу кўрсаткич Афғонистонга касаллик кириб келганидан буён қайд этилган энг юқори кўрсткич эканлиги мамлакатнинг TOLO News телеканали томонидан айтилди.
Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Вахидулл Майяранинг сўзларига кўра, 30 апрель ҳолатига касалланганларнинг умумий сони 2171 нафарга етди. Энг кўп касалланганлар мамлакат пойтахти Қобулда аниқланган (573 нафар). Коронавирус оқибатида мамлакат бўйлаб 64 нафар бемор вафот этган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 30 дақиқа аввал
- Долзарб