Агар Алифбодаги тўртта ҳарф ўзгартирилса...
Агар Алифбодаги тўртта ҳарф ўзгартирилса...
20 миллиондан зиёд фуқаролик паспортлари;
30 миллиондан зиёд аттестат ва шаҳодатномалар;
35 миллиондан зиёд туғилиш ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар;
5 миллиондан зиёд ҳайдовчилик гувоҳномалари;
Бир неча миллионта бошқа ҳар турли гувоҳномалар;
Бир неча юз миллион дона дарслик ва ўқув қўлланмалари;
Бир неча юз миллионга яқин китоблар, қомуслар ва рисолалар;
Бир неча миллиарддан триллионгача пул банкнотлари;
Миллион-миллионлаб пешлавҳа, баннер ва "вывеска"лар.
Булардан ташқари, ўқитувчилар ясаган кўргазмали қуроллар, стендлар, тестлар ва тарқатма воситаларнинг ҳисобини ҳеч ким айта олмайди.
Бошқа ҳужжатлар ва бланклар сони чексиз...
Ҳарфлар ўзгаришидан кўриладиган фойда - 0. Моддий ва маънавий зарарининг ҳисоби эса ...?!
Буларнинг барчаси учун қанча маблағ ва асаб кераклигини ҳозир ҳеч ким айтолмайди, ҳатто, алифбо ислоҳотчилари ҳам.
Хулоса ўзингиздан.
Худойберди Комилов.