Аҳолини рўйхатга олишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилинади

- Оммавий ахборот воситаларида 2022 йилда мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилиши ҳақида айтилаяпти. Бу тадбирни ўтказишда халқаро ташкилотлар билан ишлаш ҳам ҳисобга олинганми?

Замира ЭГАМҚУЛОВА,

Самарқанд тумани.

- Албатта. «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонунда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг ҳамкорлик йўналишлари белгилаб берилган. Хусусан, тадбирни ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий хужжатларини ишлаб чиқиш, методологик ва ташкилий ҳужжатларини қилиш, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда халқаро экспертларни жалб этиш, ахборот технологиялари ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда саволномаларни тайёрлашда халқаро ташкилотлар билан ишлаш кўзда тутилган.

Бу борада республика давлат статистика қўмитаси БМТнинг аҳолишунослик жамғармаси, Европа иқтисодий комиссияси, МДҲ Статистика қўмитаси ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Саволга вилоят статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шодмон Тошпўлатов жавоб берди.