Аҳолини рўйхатга олиш ишларига кимлар жалб этилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Аҳолини рўйхатга олиш ишларига кимлар жалб этилади?

Республика миқёсида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимлари иштирок этади. Ҳудудларда ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, материалларни автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш, дастлабки якунларни сарҳисоб қилиш ва натижаларни эълон қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар статистика бўлимлари ходимлари жалб этилади.

Алоҳида даврларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қўлланма ва маълумотнома ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, аҳолини рўйхатга олишни молиявий ва моддий-техник таъминлашда ҳисоб-китобларни тайёрлаш учун қўшимча равишда шартнома асосида штатда бўлмаган юқори малакали мутахассислар вақтинчалик жалб этилади.

Аҳолини рўйхатга олишда қайси халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаймиз?

Аҳолини рўйхатга олиш  жараёни қанча муддатни ўз ичига олади?

Бунда, уйма-уй юрган ҳолда бевосита аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари амалга оширилади ва аҳоли тўғрисида маълумотлар йиғилади.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш 10 кундан 60 кунгача бўлган даврни ўз ичига олади. Аҳолини рўйхатга олиш бир неча кун давомида ўтказилса ҳам маълумотлар аниқ бир вақтда – аҳолини рўйхатга олишнинг биринчи кунининг “0” соатдаги ҳолати бўйича қайд этилади. Бу аҳолини рўйхатга олишнинг нозик вақти, деб ҳам аталади.

Аҳолини рўйхатдан ўтказиш натижасида олинадиган маълумотлар ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогноз қилиш, бандлик соҳасидаги сиёсатни белгилаш, ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни яратишда, шунингдек, давлат ҳокимияти органларининг вазифаларини бажариши, фан ва жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир.

Ж.УЛАШЕВ, Самарқанд шаҳар статистика бўлими бошлиғи,

 Д.КАРАЧАЕВ, етакчи мутахасисси.